Oqtog'-Tomdi davlat qo'rixxonasi

Introducing

“Оқтоғ-Томди” давлат қўриқхонаси 2022 йил ташкил этилган бўлиб, қўриқхонани ташкил қилишдан кўзланган мақсад – Республикамизнинг Шимолий-шарқий чўлининг кичик бир қисмида мавжуд бўлган бетакрор табиий биохилма хилликни сақлаб қолиш. Қўриқхонада ўрганилаётган табиий ресурсларга бой ва мавжуд ташкил топган тўқайзор ўрмонлар ҳамда қумли чўлдаги турли бир йиллик (эфемер) ва кўп йиллик (эфемероид) ўсимликлар киради. “Оқтоғ-Томди” Давлат қўриқхонаси Навоий вилояти Томди туманини марказидан 216 км узоқликда Республикамизнинг Шимолий –шарқида умумий майдони 40 000 га тенг.“Оқтоғ-Томди” давлат қўриқхонаси ҳудудининг асосий майдони чўл муҳити бўлиб, табиий бойликлар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига бой. “Оқтоғ-Томди” давлат қўриқхонаси ҳудудининг асосий майдони чўл ҳудудида жойлашган бўлиб, Қозоғистон Республикаси ҳудудига чегадош. Қўриқхона ҳудудининг ташқи томонида ноёб ҳайвонлар, масалан жайрон, ёввойи тўнғиз ва бошқа ҳайвонлар учрайди.

Табиий шароити: Қўриқхонанинг ҳудуди бутунлай Томди маъмурий ҳудуди чегарасида. Қўриқхонанинг ҳудуди Нурота тизмасининг шимолий ёнбағрида, 530-2069 м  баландликларда, жануби-шарқдан шимоли-ғарбий томонга чўзилган ягона ер участкаси билан ифодаланади. Қўриқхонанинг марказий идораси қўриқланадиган ҳудуддан 216 км узоқликда жойлашган.

Флораси: “Оқтоғ-Томди” давлат қўриқхонаси ҳудуди чўл муҳитидан ташкил топгани боис унча ўсимлик турларига бой эмас, мутахассисларнинг фикрига кўра, 75 турдан ортиқ ўсимлик учрайди. Қўриқхонада энг кўп тарқалган ўсимлик турлари: Қора саксовул, оқ саксовул, Черкез, 3 тур қандимлар,  қўнғирбош, майин шувоқ, қўзиқулоқ, каррак, лола қизғалдоқ, андиз, ширач, ёввойи пиёз ва бошқалар ҳисобланади. Бу минтақадаги ўсимликларнинг кўпчилиги эфемер бўлиб, қўрғоқчил фаслда куриб қолади. Ширачлар, лолалар, шувоқлар, ровоч, пиёзлар, бетага, астрагал, буғдойиқ  қоплам ҳосил қилади.

Фаунаси: Қўриқхонада ҳозиргача умуртқали ҳайвонлардан 11 тур сут эмизувчилар, 12 тур қушлар, 4 тур судралиб юрувчилар,мансуб бўлган ҳайвонлар учраши аниқланган.       Ҳайвонлардан ёввойи чўчқа, жайрон, тулки, қум куён, оддий дала сичкон, курсичкон, сариқ каламуши, сутэмизувчи ҳайвонлар, чол бургут, каклик, тасқара, сариқ чумчуқ, кичик бургут, журчи, ок бошли қумой, чулдирок, укки, оддий бойкуш,  кок каптар, чол каклиги, чўл тошсарчумчуғи, юрга тувалоқ, турғай, дашт турғай, каби қушлар, судралиб юрувчилардан ўрта осиё тошбакаси, туркистон геккони, силлиқ геккон, Эчкиэмар, дашт агамаси, оқ илон, каби турлар бир қатор ҳайвон турлари қўриқхона табиатида ўзига хос аҳамиятга эга. Ноёб ҳайвонлардан 4 тур Ўзбекистон Республикаси ва Марказий Осиё ҳудуди учун эндемик турлар ҳисобланади.

Қўриқхона атрофига яқин меҳмонхона мавжуд эмас,  Қўриқхона Томди туманидан  280 км масофада жойлашган.

Visit time

Ish kunlari soat 12:00 dan 20:00 gacha (qishda 17:00 gacha) Dam olish va bayram kunlari soat 09:00 dan 21:00 gacha (qishda 17:00 gacha)

No places

Latest news View more